"Қизилқум"нинг сербиялик бош мураббийи "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан сўнг фақатгина 3 та гап айтди
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қизилқум" (2:0) беллашувида термизликлар сенсацион тарзда ғалабани қўлга киритди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "олтин изловчилар"нинг сербиялик бош мураббийи Никола Лазаревич жуда қисқа фикр билдирди:
"Аввало, "Сурхон" футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун "Сурхон"га ўйинни бой бердик. Катта раҳмат".
"Қизилқум" клуби матбуот хизмати
Фикрлар