"Қизилқум"нинг Туркиядаги йиғинига кимлар кетди?

  • 4 февраль, 2022, 05:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамиз аъзолари пайшанба куни эрта тонгда Тошкент-Истанбул-Анталия ҳаво йўналиши орқали Туркияга жўнаб кетганди.

Жамоамиз делегацияси кечга яқин Анталиянинг Белек шаҳарчасидаги "Atlantis" меҳмонхонасига етиб келди.

Уч ҳафталик йиғин давомида футболчиларимиз 7 та синов-назорат учрашувида майдонга тушади.

Жамоамиз делегацияси таркиби қуйидагича:

Бош мураббий – Никола Лазаревич

Ёрдамчи мураббийлар – Обид Худоёров, Владимир Живанович

Дарвозабонлар мураббийи - Бахтимурод Хайриддинов

Таҳлилчи - Хектор Аламос

Маъмур – Шерзод Тошев

Шифокор – Олим Неъматов

Массажчилар – Қурбонали Бақоев, Шавкат Мирзаев

Тасвирчи – Санжар Ала-Охунов

Дарвозабонлар – Игнатий Нестеров, Жавоҳир Илёсов, Артём Макосин;

Ҳимоячилар – Шуҳрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафаев, Азизбек Усмонов, Шерали Жўраев, Бобур Йўлдошев, Олег Толмасов, Олег Зотеев, Файзулла Қамбаров, Тимур Набиев;

Ярим ҳимоячилар – Эркин Байдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Жасур Азимов, Туропов, Александар Станиславлевич,  Илҳомжон Кенжаев,  Азамат Максумов;

Ҳужумчилар – Темурхўжа Абдухолиқов, Орифхўжа Абдухолиқов, Ҳумоюн Абдуалимов.

"Қизилқум" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!