"Қизилқум"нинг янги футболчиси: "Таклиф менга ҳар тарафлама ёқди"
Куни кеча “Қизилқум” билан шартнома имзолаган ёш дарвозабон Ҳумоюншох Сайётов жамоага келиши ва дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Бош мураббий Жамшид Саидовнинг таклифи билан "Қизилқум" жамоасини танладим. Таклиф менга ҳар тарафлама ёқди ва ўзимни кўрсатишга қулай имкониятлигини билдим. Қолаверса, мен Навоийга қўшни бўлган Бухоро шаҳрида туғилганман.
Ундан ташқари бу ердаги барча футболчилар ўз ишларининг профессионаллари. Мақсадим эса шу жамоада янги мавсумда юқори даражада ўйин кўрсатиш. Бу йўлда албатта катта меҳнат ётади ва мен бунга тайёрман”, - дейди футболчи “Қизилқум” матбуот хизматига.
Фикрлар