Қизиқ, "Локомотив" ўз уйида "Қўқон-1912"ни ютолмаяпти!

  • 10 May 13:33
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидан ўрин олган  “Локомотив” –  “Қўқон-1912”  учрашуви  11 май  куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Tecno

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. Учта учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган.

Тўплар нисбати – 23-14, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 23 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 14 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг сўнгги саккизта учрашувида қайд этилган натижалар:

23.10.2021. “Қўқон-1912”- “Локомотив” – 2:1

20.06. 2021. Локомотив – Қўқон-1912  – 0:1

25.11.2020. Қўқон-1912 – Локомотив – 0:1

21.08.2020. Локомотив – Қўқон-1912  – 1:2

20.09.2019. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:1

02.05.2019. Локомотив – Қўқон-1912  – 2:2

09.07.2018. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:2

07.04.2018. Локомотив – Қўқон-1912  – 1:1

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!