Қизиқ! Кейн Жаҳон чемпионати фаворитлари ичига Италияни киритди
Миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган Германия - Англия баҳсида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг инглизлар сардори Харри Кейн ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кучли жамоалар кўп. Европадан Германия, Франция, Испания ва ИТАЛИЯ бор. Шунингдек, Жанубий Америкадан Бразилия ҳамда Аргентина жамоалари қатнашади.
Бутун дунёдан сифатли жамоалар ташриф буюради. Жаҳон чемпионатида 7 та ўйинни юқори савияда ўтказишимиз керак", - деди "Тоттенхэм" ҳужумчиси.
Эслатиб ўтамиз, Кейн юқорида санаган жамоалар ичида Италия терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритмаган. "Скуадра Адзурра" плей-офф ўйинида Шимолий Македонияга имкониятни бой берганди.
Фикрлар