Қизиқ! Пакьяо зарба ўтказиб юборганда унинг ва Угаснинг рафиқаси ҳиссиётларини томоша қилинг (видео)
Бугун Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile" аренасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ярим ўрта вазн тоифасида WBА жаҳон чемпионлик камари эгаси Йорденис Угас ва филиппинлик афсона, 8 вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона боксчи, 42 ёшли Мэнни Пакьяо ўзаро жанг олиб борди ва якунда Угас очколар ҳисобида ғалаба эришди. Ҳар иккала боксчининг рафиқалари ринг ёнида ўз умр йўлдошларини қўллаб турдилар. Жанг давомида Пакьяо нисбатан кучли зарбаларни кўпроқ ўтказиб юборди ва операторлар бунга ринг ёнида турган иккала боксчининг рафиқалари қандай реакция билдирганини кўрсатиб бердилар.
Фикрлар