Родри Гави билан бўлган ҳолат ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри машғулот пайтида жамоадоши Гави томонидан қилинган ҳаракат ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Гави машғулотда Родрига деярли оғир жароҳат етказиб қўйгани акс этган лавҳалар тарқалган эди.

 

«Гави жуда ҳаракатчан йигит. У ўзини тийиб ўтирмайди, на гапида, на майдондаги ҳаракатларида. Унга барибир. Биз унинг характерини жуда яхши кўрамиз, лекин барибир тушунтиришга ҳаракат қиламиз: машғулотларда бундай бўлмаслиги керак. Машғулотимиз тасвирга олинаётганини билмаганман, ўша тўқнашувда қўрқиб кетганимдан деярли ўзимни йўқотиб қўйдим», — дея Родрининг сўзларини журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси H гуруҳида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвайга қарши майдонга тушади.

Ўтган мавсумда Родри барча мусобақалар доирасида 33 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. 

 

Аввалроқ футболчига Мадриднинг «Реал» жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Гави эса якунланган клуб мавсумида 13 учрашувда иштирок этиб, бир марта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!