Қўл жанги бўйича ўтказилаётган Халқаро турнирнинг очилиш маросимидан фоторепортаж
“Ўзбекистон” спорт мажмуасида махсус қисмларнинг хизмат бурчини адо этиш вақтида вафот этган ходимлари хотирасига бағишлаб ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилаётган анъанавий турнирда уч юзга яқин профессионал ва ҳаваскор спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Турнирнинг очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини, халқимиз ғурур-ифтихорини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган спортни ривожлантириш мамлакатимизда умуммиллий ҳаракатга айлангани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ўн бешинчи маротаба ташкил этилган турнирда Ўзбекистон, Россия, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистондан келган спортчилар иштирок этмоқда.
(Манба:uza.uz)
Фикрлар