Қолган безовта қилмасин! Олисе фақат бир клуб учун "Бавария"дан кетишга тайёр
Sky Sport Germany хабарига кўра, француз ярим ҳимоячиси фақатгина Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтиш вариантинӣ кўриб чиқишга тайёр.
Бошқа клублардан тушаётган таклифлар Майкл Олисе учун қизиқ эмас. Агар испан гранди уни сотиб олиш бўйича аниқ қадам қўймаса, энг эҳтимолий вариант сифатида футболчининг "Бавария" билан шартномасини узайтириши кўрилмоқда.
Француз футболчиси 2024 йил ёзидан бери Мюнхеннинг "Бавария" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У пайтда немис клуби унинг трансфери учун "Кристал Пэлас" жамоасига тахминан 60 миллион евро тўлаган эди.

Фикрлар