Қонли тўқнашув: Оливье Жиру ва АҚШ ҳимоячиси жароҳат олди
Франция терма жамоаси ва “Челси” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру АҚШга қарши (1:1) ўртоқлик ўйинида бошидан жиддий жароҳат олди.
Беллашувнинг 57-дақиқасида, тўп бурчак тўпидан узатилганида тўп учун курашда Жиру ва АҚШ ҳимоячиси Мэттю Миазга бошлари билан тўқнашиб кетишди. Ҳар икки футболчининг боши зарбанинг кучидан қонаб кетди.
Франциялик футболчига тўқнашувдан кейин тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдонни тарк этди. АҚШ ҳимоячиси эса бир неча дақиқадан кейин захирага олинди.
Маълумот учун, Франция терма жамоаси ЖЧ–2018 гуруҳ юосқичида Австралия, Перу ҳамда Данияга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар