"Қўқон 1912" - "Қизилқум": Матнли трансляция

Ўзбекистон Суперлигаси 2-турида "Қўқон 1912" клуби "Қизилқум"ни ўз майдонида қабул қилади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • Суперлига
  • 2-тур

Қўқон-1912

0 : 0

15/03/2021 16:15

Қизилқум

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Ислом Тўхтахўжаев рақибига қўполлик ишлатди, қўқонликлар жарима тўпи тепишади.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Қизилқумда ўзгариш: Матэ Вацадзе ўрнини Беҳруз Саъдиллоев эгаллади.

  • 88'

    Игнатий Нестеров ўйинни якунлаб қўймоқчи. У майдонга қайтди.

  • 86'

    Игнатий Нестеров жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 85'

    Фарҳод Бекмуродов бурчакдан етказиб берилган пасдан сўнг дарвозага кучли зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 84'

    Игнатий Нестеров тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, бироқ жамоадоши сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 82'

    Қўқонда ўзгариш: Сладко Лукич ўрнини Андрей Сидировга бўшатиб берди.

  • 81'

    Мурод Холмуҳаммедов жаримадан тўпни ҳужум чизиғига узатиб берди, ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 78'

    Қизилқумда ўзгариш: Шерали Жўраев ўрнини Муҳсин Убайдуллаев эгаллади.

  • 76'

    Қизилқум тўпни ўзида ушлаб, рақиб ҳимоячисини ёриб ўтишга уринмоқда, ҳозирча Қўқон футболчислари рақибни жарима майдонига яқинлаштираётгани йўқ.

  • 74'

    Қўқон ҳужумчиси бурчак зарбасидан тўпни дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 73'

    Жарима майдони ичида Қизилқум футболчисининг қўлига тўп тегди, бироқ ҳакам пенальти белгилагшга жазм этмади.

  • 72'

    Ўнг қанотдан жарима майдончамизга узатиб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Нестеров қайтарди.

  • 70'

    Олег Толмасов бурчакдан тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпга биринчи бўлиб етиб келишди.

  • 68'

    Қўқоннинг ҳужумини ҳимоячилар қайинчилик билан қайтарди.

  • 64'

    Қўқонда ўзгариш: Асадбек Собиржонов ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Қўқонда ўзгариш: Шоҳназар Норбеков ўрнини Якуба Бамба эгаллади.

  • 62'

    Ўнг қанотдан Жамшид Ҳасанов узатиб берган тўпни Григалашвили боши билан дарвозага йўналтиришга уринди. Ноаниқ.

  • 59'

    Мўмин Мелиев жарима майдонига пас узатди, Асад Собиржонов тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

  • 56'

    Славко Лукич жарима тўпидан дарвозага тўғри зарба берди, Игнатий Нестеров қийинчилик билан зарбани қайтарди.

  • 54'

    Мате Ватсадзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 54'

    Ҳакам Славко Лукичга қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатди.

  • 53'

    Ойбек Қиличев рақибининг оёғига атайин зарба берди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 51'

    Мўмин Мелиев узоқдан дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 48'

    Асад Собиржонов жарима майдони ичига узатилган пасни ўзига бўйсундира олмади, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 47'

    Игнатий Нестерова тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, бироқ Қўқон футболчиси қулай вазиятни қўлдан чиқарди.

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Шоҳназар Норбеков ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 43'

    Ойбек Қиличев қанотдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Қўқон тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.

  • 41'

    Эркин Байдуллаев жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 40'

    Салим Мустафаевнинг ҳужум чизиғига узатмаси майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 35'

    Қизилқум футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклиги ҳақида маълум қилди.

  • 33'

    Славко Лукич рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 30'

    Қўқон тўпни қисқа паслар орқали ўзида ушлаб турибди.

  • 27'

    Қўқон футболчиси бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ ноаниқ.

  • 27'

    Славко Лукич маркзга етказиб берилган тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 25'

    Чап қанотдан ерлатиб рақиб жарима майдончасига узатилган тўпга Григалашвили кеч қолди.

  • 24'

    Қизилқум футболчиси бурчакдан тўпни ошириб беоди, бироқ ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 23'

    Ойбек Қиличевнинг пасидан кейин Элгужа Григалашвили рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 22'

    Қизилқум футболчиси тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатди.

  • 20'

    Қўқон рақибга прессинг уюштириб, тўпни эгаллаб олишга уринмоқда.

  • 18'

    Шерали Жўраевнинг узоқ масофадан рақиб дарвозасига йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 15'

    Мўмин Мелиев тўп учун курашда жароҳат олди, бироқ у ўйинни давом эттирмоқда.

  • 12'

    Қўқоннинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ узатилган пас билан якунланди.

  • 10'

    Мўмин Мелиев қанотдан ошириб берилган пасни боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

  • 9'

    Шоҳназар Норбеков жарима тўпидан етказиб берилган пасга аниқ зарба бера олмади.

  • 7'

    Мате Ватсадзе қарши ҳужумда икки ҳимоячини ортда қолдирди, бироқ зарбаси кучсиз чиқди.

  • 6'

    Олег Толмасов рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 4'

    Ислом Тўхтахўжаев рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 3'

    Иван Йосович майдон марказида қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 1'

    Қўқон ўйинни ҳужумлар билан бошлади.

  • 1'

    Бугунги ўйинга старт берилди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!