“Қўқон-1912” 2-даврага тайёргарликни қачон бошлаши маълум бўлди

Ўзбекистон Суперлигасида 1-давра ўйинлари ўз якунига етгач, барча жамоалар каби “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам таътилга чиқишган. Айни кунларда барча футболчи ҳамда мураббийлар оила даврасида ҳордиқ чиқармоқда.

“Шунқорлар” мавсумнинг 2-қисмига тайёргарликни Қурбон Ҳайити байрамидан сўнг, яъни 10 июль кунидан бошлайди. Дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари Тошкент вилоятининг Дўрмон посёлкасида бўлиб ўтади.

Бу ерда футболчилар 10 июлдан 23 июлга қадар шуғулланади. Мазкур йиғин давомида футболчиларнинг Чимён дам олиш масканида ҳордиқ чиқариши ҳам кўзда тутилган.

“Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг дастлабки учрашувини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув 2 август санасига белгиланган.

Манба: "Қўқон-1912" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!