"Қўқон-1912" 5 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди

Мавсумнинг иккинчи қисмига Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоаси сафида бир нечта футболчилар кўрикдан ўтишаётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Бугунги кунга келиб жамоа мураббийлар штаби кўригидан мувафақиятли ўтган беш нафар футболчи билан шартномалар имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Булардан икки нафари ҳимоячи, битта ярим ҳимоячи ва икки нафари ҳужум чизиғи вакиллари ҳисобланишади.

Ҳимоячилар Алишер Саматов, Дониёр Тўлашев, ярим ҳимоячи Собит Синдаров ва ҳужумчилар Отабек Ҳайдаров ҳамда Хамидилло Абдуҳамидовлар бундан буёғига "Қўқон-1912" жамоаси шарафини ҳимоя қилишади.

Собит Синдаров ҳамда Хамидилло Абдуҳамидовлар Қўқонда ижара шартномаси асосида тўп суришади. Қолган футболчилар эса ҳуқуқий жиҳатдан қўқонликларга тегишли бўлишди. Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттиришмоқда.

47

Дониёр Тўлашев. 03.05.1997-йилда туғилган.

Бўйи 183 см, оғирлиги 80 кг.

Ўйнаган жамоалари: "Қўқон-1912", "Турон"(Яйпан)


29

Хамидилло Абдуҳамидов 23.03 1999-йилда туғилган.

Бўйи 177 см, оғирлиги 72 кг

Ўйнаган жамоалари: "Истиқлол", "Нефтчи"


4

Собит Синдаров 15.02. 1997 йилда туғилган

Бўйи 175 см , оғирлиги 60 кг

Ўйнаган жамоалари: "Пахтакор"


72

Алишер Саматов 23.10.1989 йилда туғилган.

Бўйи 172см , оғирлиги 70кг

Ўйнаган жамоалари: "Нефтчи", "Навбаҳор", "Бухоро", "АГМК"


91

Отабек Ҳайдаров 11.10.1991 йилда туғилган

Бўйи 180см, оғирлиги 69 кг

Ўйнаган жамоалари: "Қўқон-1912", "Нефтчи", "Нефтчи"(Қирғизистон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аваз Бегматов
24/07/2019 17:27
Африкалик уйинчи кани?нахотки маъкул кемаган булса?роса Мактаб туродиларинку?