"Қўқон-1912" бугундан Тошкентда йиғилади

Суперлигада юзага келган танаффус вақтида Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Қўқон шаҳрида ўз машғулотларини олиб боришаётган эди. Жамоа бош мураббийи 8 июнга қадар барча футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилганди.

"Шунқорлар" 2 кун дам олгач, бугундан навбатдаги машғулотларга киришишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари Тошкент шаҳрида олиб борилади. "Қўқон-1912" Суперлиганинг кейинги тур учрашувини айнан пойтахтда "Локомотив" жамоасига қарши ўтказади.

"Локомотив" - "Қўқон-1912" ўртасидаги учрашув 20 июнь куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!