“Қўқон-1912” Чирчиқда йиғин бошлади

Олий Лига–2017 мусобақасининг биринчи даврасини кўтаринки кайфиятда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисқа муддатли таътилдан қайтди.

Кеча Чирчиқ шаҳрида йиғилган футболчилар 2-даврага тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар бугундан бошлаб кунига 2 маҳалдан бўлиб ўтади.

Футболчилар бош мураббий томонидан ишлаб чиқилган режа бўйича тайёргарликни олиб боришади.

Аввалроқ қўқонликлар “Локомотив” сафида тўп сурган Қувондиқ Рўзиевни ўз таркибига қўшиб олгани ҳақида хабар берилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)