"Қўқон-1912" етакчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди

Янги мавсумга астойдил тайёргарлик олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоаси, футболчилар билан расмий шартномалар имзолашни ҳам давом эттирмоқда.

Хусусан, жамоа етакчиларидан бири, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпиони, "Мард ўғлон" ордени соҳиби, Ойбек Рустамов билан тузилган шартнома 2024 йилга қадар узайтирилди.

ойбек

Аллақачон "шунқорлар"нинг ҳимоя ва ярим ҳимоясида бирдек ҳаракат қила оладиган универсал футболчисига айланган Рустамов яна икки йилни Қўқонда ўтказадиган бўлди, - дея хабар бермоқда, “Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Аввалроқ футболчига қатор таклифлар борлиги ва хориждан ҳам қизиқиш бўлаётгани айтилганди. Лекин музокаралардан сўнг "Қўқон-1912" етакчисини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!