"Қўқон-1912" футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди

Суперлигасининг 2-давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" футболчилари Чирчиқ шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи қисмини якунлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бош мураббий вазифасини бажараётган Азиз Тўхтабоев футболчиларга қисқа муддатли таътил элон қилган. Футболчилар 2 кун оила даврасида ҳордиқ чиқаргач, 21 июлдан бошлаб тайёргарликнинг иккинчи қисми бошланади. Жамоа аъзолари яна Чирчиқ шаҳрида тўпланишади ҳамда машғулотларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" жамоаси 2-давранинг 1-ўйинини 26 июль куни Тошкент шаҳрида "Пахтакор" жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!