"Қўқон-1912" футболчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади, чунки...

Яна бир неча дақиқалардан кейин Қаршида Суперлига 24-турининг қолдирилган учрашуви – “Насаф” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари иштирокидаги ўйин бошланади.

Айни пайтда иккала жамоа аъзолари беллашувга тайёргарлик кўрмоқдалар. Аммо учрашув олдидан қўқонликлар таркибида йўқотиш борлигини айтиб ўтиш ўринли бўларди.

кукон_9

Гап шундаки, “Қўқон-1912” жамоасининг ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов “Насаф” билан учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Чунки футболчининг сариқ карточкалари сони тўрттага етгани сабабли бу ўйинни ўтказиб юборишга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Қўқон-1912” ўртасидаги учрашув соат 14:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!