"Қўқон-1912" футболчиси Европага йўл олиши мумкин
"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Ойбек Рустамов фаолиятни хорижда давом эттиришга яқин турибди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчини Эстониянинг "Нимме Калью" жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб президентининг шахсан ўзи ҳавбекка қизиқиш билдирмоқда ва шартнома ҳам таклиф қилган.
Ойбек айни дамда эркин агент мақомида. Спорт формасини аъло даражада сақлаб қолиш учун у "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этмоқда.
Фикрлар