“Қўқон-1912” жамоаси 340-учрашув арафасида турибди

“Қўқон-1912” жамоаси Олий лигадаги 340-ўйинини ўтказиш арафасида. 11-мавсум элитада иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 339 та учрашув ўтказишга  муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 122 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 42 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 172 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 459 – 642. Умумий очколар 408 тани ташкил этади.

Олий лига 30-тур доирасидаги “Олмалиқ” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг 340-ўйини сифатида тарихда қолади.

Айтганча, ўтган мавсумнинг 20-турида Қўқонда ўтказилган “Олмалиқ”қа қарши ўйин жамоанинг Олий лигадаги 300-ўйини сифатида қайд этилган эди. Бу сафар ҳам 30-турдаги баҳс ўзига хос юблейга тўғри келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!