"Қўқон-1912" клуби немис бренди билан шартнома тузди

"Қўқон-1912" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа Германиянинг "JAKO" компанияси билан шартнома тузганини эълон қилди:

"Қўқон-1912” футбол клуби сўнгги йилларда “Adidas” компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётган эди. “Шунқорлар” янги мавсумда ўз имиджларини ўзгартиришга қарор қилди. Клуб раҳбарияти Германиянинг дунёга машҳур “JAKO” компанияси билан келишувга эришди. Бу борада жамоага “JAKO”нинг Марказий Осиё давлатлари бўйича расмий вакили Расулбек Бекдурдиев ўзининг амалий ёрдамини бердилар. Бугун “Қўқон-1912” жамоаси “JAKO” компанияси томонидан янги мавсум учун спорт кийимлари ва спорт анжомларини қабул қилиб олди. Маҳсулотларни ўз вақтида ҳамда сифатли тарзда етказиб беришгани учун жамоамиз номидан “JAKO” компанияси вакилларига ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Ўйлаймизки, компания билан ҳамкорлигимиз узоқ вақт ҳамда самарали тарзда давом этади", - деб ёзади клуб расмий саҳифаси. 

photo_2021-02-17_20-22-34

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!