"Қўқон-1912" мағлубиятдан қутулиб қолди
Олдиндан режалаштирилганидек, бугун Тошкентдаги Жар стадионида “Қўқон-1912” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Ўйин анча қизиқарли ва голларга бой ўтди. Беллашув “Сўғдиёна” жамоасининг устунлигида бошланди ва бу натижада ўз аксини топди. Аввалига Ойбек Рустамовнинг автоголи эвазига жиззахликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. 22-дақиқада “Сўғдиёна” тўпурари Шохруз Норхонов пенальтидан ҳисобни оширди – 0:2. Шундан кейин “Қўқон-1912” жамоаси ўзига келди. Аввалига Фарҳод Бекмуродов 28-дақиқада ҳисобни қисқартирди. 78-дақиқа ўтиб бораётганида захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Учрашув охиригача ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.
“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Славко Лукич, Фарҳод Бекмуродов, Шоҳназар Норбеков, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Сардор Азимов, Ойбек Рустамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Александр Мерзляков, Якуба Бамба.
“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Арслонмурат Амонов Шохруз Норхонов, Даниэль Насриддинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лука Чермель, Марко Колакович, Шаҳбоз Жўрабеков, Эргаш Исмоилов.
Фикрлар