"Қўқон-1912" мухлислари учун қувончли хабар!
Қўқонлик мухлислар учун қувончли хабар! Янги мавсумга жиддий хозирлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси ўзининг юлдузлари билан шартномаларни янгилади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “Қўқон-1912” жамоасининг юраги бўлган Мурод Холмуҳаммедов, алмаштириб бўлмас чап қанот химоячиси Александр Мерзляков ҳамда қўқонлик мухлисларнинг севимли футболчиси, "Қўқонлик Месси" - Жавоҳир Сидиқовлар билан расман шартнома имзоланди.
Маълумки, Сидиқов ўтган мавсумни “Локомотив” сафида ўтказди. Унгача эса айнан “Қўқон-1912”да ўзини кўрсатганди. Яқинда эса ушбу футболчи яна собиқ клубига қайтган ҳолда машғулотларда иштирок этишни бошлаганди. Ниҳоят, клуб раҳбарлари Сидиқов билан ҳам шартномани расмийлаштирдилар.
Фикрлар