"Қўқон-1912" Наманган футболи тарбияланувчиси билан 2 йиллик шартнома имзолади (Фото)

"Қўқон-1912" футбол клуби ўз сафини яна бир ёш иқтидорли футболчи билан тўлдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, қанот вингери Диёрбек Жалолиддинов қўқонликлар билан 2 йиллик шартнома имзолади.

photo_2022-02-16_09-04-26

Жалолиддинов 2002 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон шаҳрида туғилган. Наманган футболи тарбияланувчиси. Диёрбек ўтган мавсумни "Навбаҳор-фарм" жамоаси сафида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!