"Қўқон-1912" ўз сафига уч нафар янги футболчи қўшиб олганини эълон қилди
Иккинчи давра олдидан "Қўқон-1912" жамаоаси бир қатор футболчилар билан шартномалар тузди. Жамоанинг янги футболчиси - Егор Кондратюк.
Украиналик футболчи «Насаф» футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шунингдек, қанот вингери сифатида ҳаракат қиладиган футболчи фаолияти давомида Украина ва Молдова чемпионатларида ҳаракат қилган.
Егор Кондратюк
Туғилган санаси: 03.08.2000
Амплуаси: Қанот вингери.
Шунингдек, иккинчи давра олдидан дарвоза чизиғини кучайтириш учун яна бир дарвозабон билан шартнома тузди. Фаолиятини катта қисмини "Насаф"да ўтказган дарвозабон Азамат Сойибов эндиликда қўқонликлар шарафини ҳимоя қилади.
Азамат Сойибов
Туғилган санаси: 20.12.1998
Амплуаси: Дарвозабон.
Бундан ташқари, тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёш футболчилар билан ҳам шартнома тузишда давом этади. "Қўқон-1912" "Андижон" жамоаси аъзоси Асадбек Хабибуллаев билан шартнома тузди. Келишув мавсум якунига қадар мўлжалланган.
Асадбек Хабибуллаев
Туғилган санаси: 01.04.2004
Амплуаси: Марказий ҳимоячи.
Фикрлар