“Қўқон-1912” “Пахтакор”дан Жавоҳир Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олдими?
Ads

 

Бу мавсум “Қўқон-1912” сафида Жавоҳир Сидиқов ўз ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушди. Қўқонда ушбу футболчини мухлислар Мессига тенглашмоқда. Шу боис Жавоҳирни бошқа клублар ҳам “йўлдан урмаслиги” учун “Қўқон-1912” трансфер бўйича ҳаракатларини бошлаб юборган эди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, қўқонликлар “Пахтакор”дан Жавоҳир Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишган. Футболчи учун “Қўқон-1912” раҳбарлари тошкентликларга 75минг доллар берган бўлишлари мумкин.

Ҳозирча ушбу маълумот борасида клублар ҳеч қандай хабар беришмаган.