"Қўқон-1912" "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади
"Қўқон-1912" жамоаси икки учрашувни пойтахтда ўтказгач, бугун Қўқон шаҳрига қайтиб келди. Жамоамиз Coca Cola Суперлигасининг навбатдаги 9-тур учрашувини Яйпанда, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши ўтказади.
"Шунқорлар" бугундан ушбу учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Суперлигада ҳар бир ўйин ва ҳар бир очконинг қиймати тобора ортиб бормоқда. Жамоалар ўртасидаги рақобат турдан-турга кескинлашиб, чемпионатимиз ҳар йилгидан-да қизиқарли тарзда давом этяпти.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Пахтакор" билан бўладиган ўйинда ўз мухлисларини хурсанд қилиш учун бор имкониятларини ишга соладилар. "Қўқон-1912" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳар доим шиддатли курашларга бой тарзда бўлиб ўтади.
Жамоамиз сўнгги марта ўз майдонида 2021 йилнинг 1 октябрида "Пахтакор"ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Энди ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлайдиган палла яқин. Олдинда турган қийин ўйинда албатта мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари йигитларимизга ёрдам беради.
18 май куни, Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида ғалабани биргаликда қўлга киритамиз. Биз тайёргарликни бошладик, сизчи тайёрмисиз?
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар