"Қўқон-1912" "Шўртан"га қарши назорат ўйини ўказди. Таркибда конголик футболчи бор
Голларга бой тарзда кечган учрашувда жанговар дуранг натижа қайд этилди - 3:3. Қайд этиш жоиз, бугунги беллашувда қўқонликлар сафида кўрикда бўлиб турган конголик Уильям Миканда ҳам майдонга тушди.
Маълумот учун, Азиз Тўхтабоев шогирдлари Суперлигада ортда қолган 13 турдан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Қўқонликлар 14-турда Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлишади.
Назорат ўйини
"Қўқон-1912" - "Шўртан" 3:3
Голлар: Суҳроб Бердиев (53,76), Жамшид Хасанов (54) - Самандар Шодмонов (19), Маъруф Муродов (21), Шерзод Темиров (38).
Фикрлар