“Қўқон-1912” таркибида ўзгаришлар юз берди
Ads

 

“Қўқон-1912” жамоасининг иккинчи йиғини 3 январь куни бошланди. Тошкентда давом этаётган йиғинда футболчилар кунига икки маҳал машғулот ўтказишмоқда, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.

2016 йилги мавсумда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган Акмал Холмуродов “Қўқон-1912” йиғинига келиб қўшилди.

Жамоанинг ишқибозлари учун хушхабар. Тошкентдаги йиғинда қўқонликлар сафига Жавоҳир Сидиқов ҳам келиб қўшилди. Ўтган мавсум кашфиётларидан бири сифатиди эътироф этилган ёш футболчи жорий йилда ҳам “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

“Қўқон-1912” вакиллари 8 январь куни 2017 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Якшанба куни Қибрайда бўлиб ўтадиган ўйиндаги рақибимиз – “Пахтакор” жамоаси бўлади. Ушбу баҳс соат 12:00да бошланиши кўзда тутилган.