"Қўқон-1912" хориж клубига қарши назорат ўйини ўтказади
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Унда мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга ҳам алоҳида урғу беришмоқда.
Чирчиқ йиғини доирасида "шунқорлар" бир нечта назорат ўйинларида иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб спарринг рақибларнинг номлари маълум бўлди.
16 июль. "Қўқон-1912" - "Оқтепа"
17 июль "Қўқон-1912" - "Хўжанд" (Тожикистон)
18 июль "Қўқон-1912" "Шўртан"
Бу ўйинлардан ташқари яна назорат ўйинлари ўтказилиши ҳам мумкин. Бу борада қўқонликлар Суперлига клублари билан ҳам музокаралар олиб боришмоқда. Барча учрашувлар Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар
Бу борада СА сайти ПРОФЕССИОНАЛ.