“Қўқон-1912” йиғинига сербиялик футболчи қўшилди
"Қўқон-1912" жамоаси футболчилари айни кунларда Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётганидан хабарингиз бор.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, қўқонликлар йиғинига сербиялик ярим ҳимоячи Милан Спремо келиб қўшилган. Агарнинг хавбекнинг ҳаракатлари Нўъмон Ҳасановга маъқул келса, хорижлик ўйинчи янги мавсумни “Қўқон-1912” таркибида бошлайди.
Фикрлар