"Қўқон-1912" йиғиннинг сўнгги босқичига киришди. Машғулотда эса Рустам Ашурматов ҳам бор!

“Қўқон-1912” жамоаси, бош мураббий Бахтиёр Ашурматов тасдиқлаган режа бўйича янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда.

Режага кўра жамоа аъзолари бугундан Қўқон шаҳрида йиғилиб мавсумга тайёргарликнинг охирги қисмини бошладилар. Сўнгги босқичга келиб жамоа таркиби тўлиқ шаклланган ва қувонарлиси деярли барча футболчилар соғ-саломат сўнгги босқич машғулотларига етиб келишди.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, биргина ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов жароҳатини даволатиш билан банд бўлиб турибди. 

Дарвоқе, "Қўқон-1912" жамоасининг бугунги машғулотида яқинда "Навбаҳор" билан шартнома имзолаган Рустам Ашурматов ҳам иштирок этмоқда. Лекин бу вақтинчалик. Боиси, наманганликлар Туркия йиғинидан энди қайтишди. Рустам Ашурматов эса қўқонликлар сафида спорт формасини тиклаш учун шуғулланиб турибди ва тез орада "Навбаҳор"га қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!