"Қўқон-1912"ни жиддий имтиҳон кутяпти!

Coca Cola Суперлигаси 6-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” -  “Насаф” учрашуви  2 май куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 26 марта тўқнаш келишган.

“Насаф” ўйинларнинг 17 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 48-26, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 55 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

кукон превью

Қўқонда ўтказган сўнгги олти учрашув натижалари билан танишинг

28.06.2021."Қўқон-1912" - "Насаф" - 1:2

14.07.2020. Қўқон-1912 – Насаф - 2:2

27.08.2019. Қўқон-1912 – Насаф - 1:0

13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 1:1

21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 0:0

04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф - 1:2

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви  2 май душанба куни, соат 18:30 да бошланади.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!