"Қўқон-1912"нинг етакчиларидан бири жароҳатидан қутулди, эртага назорат ўйини бор
Бугун Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков ва Жавоҳир Сидиқов билан шартнома имзолаган "Қўқон-1912" жамоасининг Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари қизғин тарзда давом этмоқда.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, футболчилар бугун куннинг биринчи ярмида норматив тестларни топиширишди. Куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент вилоятида жойлашган "Дўстлик" стадионида машғулотлар бўлиб ўтди.
Жамоанинг универсал футболчиси Ойбек Рустамов жароҳатидан қутулиб асосий таркиб машғулотларига қўшилгани маълум бўлди. Ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов эса алоҳида машғулотларда иштирок этмоқда.
Эртага "шунқорлар" назорат ўйинида майдонга тушишади. Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашув "Дўстлик" стадионида, соат 14:00 да бошланади.
Фикрлар