"Қўқон-1912"нинг навбатдаги йиғинига янги футболчилар келиб қўшилади. Эртага назорат ўйини ҳам бор

"Қўқон-1912" жамоаси Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Мураббийлар штади селекция ишларига ҳам эътиборни сусайтиришгани йўқ. Навбатдаги йиғинда жамоа сафига яна футболчилар қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари эртага навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишади. "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини эртага, соат 12:00да, "Бунёдкор" академиясида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!