"Қўқон-1912"нинг Қўқондаги йиғини якунланди
"Қўқон-1912" жамоаси ўзининг 2021 йилдаги дастлабки ўқув-машғулот йиғинини якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йиғинда бош мураббий Бахтиёр Ашурматов асосий таркиб аъзолари қатори маҳаллий футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказди. Энди навбатдаги ўқув йиғини 11 январь кунидан бошлаб, Тошкент шаҳрида ташкил қилинади. Тошкентдаги йиғинга жамоанинг етакчи футболчилари ҳам жалб қилинади.
Қўқондаги сўнгги машғулотларга "Қўқон-1912" жамоаси президенти Бахтиёр Толипов ташриф буюрди ва футболчилар билан учрашиб, уларга келаётган мавсумда энг яхши шароитларни яратиб берилишини ҳамда шунга яраша натижалар ҳам талаб этилишини маълум қилди. Жамоа ҳар бир ўйинга , ҳар бир мусобақага фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушиши лозим эканлиги таъкидланди.
"Мавсумдаги дастлабки мусобақа, "Фарғона вилоят хокими кубоги" турнирида ғолиб чиқиш, мавсум аввалида жамоа ишқибозларига кўтаринки кайфият ва сиз футболчиларга кейинги мусобақаларда ишончни орттиради. Биз ҳар бир мусобақада олдимизга юқори мақсадларни қўйишимиз лозим", - деди Б.Толипов.
Фикрлар