"Қўқон-1912"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинида нега Бахтиёр Ашурматов қатнашмаяпти?

Бугун Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув Жиззахда ўтказилади.

Қўқонликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, сафардаги ўйинга бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ташриф буюрмаган. Водийликлар устози Бахтиёр Ашурматов бироз бетоблиги сабаб жамоа билан Жиззах шаҳрига бормаган. Бу ўйинда жамоани майдонга ёрдамчи мураббий Даврон Файзиев бошлаб тушади.

Учрашув 17:00да старт олади. Беллашув "Дунё бўйлаб" телеканали орқали жонли эфирга намойиш этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
21/09/2020 19:52
3 сафардан бери давление куьарилади Бахтиёр Ашурматов йук булса нима сенлар уйнамацсанми