"Қўқон-1912"нинг "Сурхон"га қарши ўйинида дарвозалар дахлсиз қолди
"Қўқон-1912" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасидаги сўнгги назорат учрашувини "Сурхон"га қарши ўтказди. Ҳужумкор кечган баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.
"Қўқон-1912" ушбу йиғинлар давомида Суперлиганинг номдор жамоалари - "Пахтакор" (1:2), "Сўғдиёна" (3:1) ва "Нефтчи" (0:0)га қарши баҳс олиб борди.
Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" жамоаси Про лиганинг навбатдаги турини 9 август куни «Машъал»га қарши сафарда ўтказади.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар