"Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғинида жамоа таркиби аниқ бўлади

"Қўқон-1912" клуби "Фарғона вилояти хокими кубоги-2021" мусобақасида иштирокини якунлаганидан сўнг, жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари навбатдаги йиғинни 7 февралдан Тошкент шаҳрида бошлайди.

Тошкент йиғини мавсумга тайёргарликнинг асосий босқичларидан бири бўлиб, унда жамоа таркиби деярли аниқ бўлади. Айни кунларда мураббийлар штаби селекция жараёнларини бир зум ҳам тўхтатгани йўқ. Тошкент йиғинида таркибга яна янги футболчилар қўшилиши мумкин. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам мураббийларнинг режаларидан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!