Қўқонда Жиу-житсу бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда (фото)

13-15 март кунлари Қўқон шаҳрида Жиу-житсу бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мамлакат чемпионатида 2004-2010 йилларда туғилган 350 дан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этишмоқда. Қизиқарли ва муросасиз кечаётган беллашувларда кучлилар сараланяпти.

Қуйида ўтган икки кунлик беллашувлардан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

15 март куни мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтади. Чемпионатнинг якуний натижалари ва беллашувлардан фотосуратларни сайтимизда эълон қиламиз. Биздан узоқлашманг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)