Қосимов "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг: Ҳаёт давом этади

Pepsi Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор" (1:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов иштирок этди. Бу ҳақда "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Авваламбор, "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоам мен кутган ўйинни иккинчи бўлимда кўрсатди. Лекин ўйинда тўлиқ ўйнаш керак.
Ҳаёт давом этади. Эртадан бошлаб навбатдаги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз.

Ўйиндан аввал йигитларга бугунги ўйинда томошабин кўп бўлишини ва чиройли, томошабоп ўйин кўрсатишлари кераклигини айтган эдим. Афсус биринчи бўлимда йигитлар кўнгилдагидек ўйнай олишмади", - деб айтиб ўтди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!