Қойилмақом! Синдаров Магнус Карлсенни таслим этди, Гукеш билан эса дуранг натижа
Мукофот жамғармаси 75000 минг долларни ташкил этувчи "2025 Freestyle Chess Grand Slam Weissenhaus" турнири давом этмоқда. Ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли шахматчилари билан баҳсларга киришган.
Мусобақа формати давра босқичида бўлиб, айлана тизимда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида беллашади ва ТОП-8 иштирокчилар плей-офф босқичига йўл олади.
Плей офф босқичида ҳар бир матч икки классик партиядан иборат бўлади. Агар 2 матч натижасига кўра, ҳисоб тенг бўлса, ғолиб тайбрекда аниқланади.Вақт назорати: 90 дақиқа + ҳар бир юришга 30 сония (90+30).
Ушбу турнирни ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ёндирмоқда. У мазкур турнир доирасида ҳозирча Винсент Каймар (Германия), Левон Аронян (АҚШ), Владимир Федосеев (Россия), Магнус Карлсен (Норвегия) каби шахматчиларни таслим этди. Айниқса, Карлсен устидан қозонилган ғалаба орқали у турнир жадвалида Фабиана Каруана билан тенгма-тенг очколар тўплаб туришини таъминлаб берди.
Турнирнинг илк кунидан сўнг Фабиано Каруана жадвални бошқариб бормоқда. 2.5 очкоси бор Нодирбек Абдусатторов хавфли зонага яқин. Маълумот учун, яна 4 кундан сўнг умумий жадвалда 9-10-ўринларни банд этганлар мусобақани тарк этади.
Ҳозирча Гукеш Доммаражу ва Магнус Карлсен 2 очкога эга. Буни турнирнинг кутилмаган "event"лари сифатида қайд этган бўлади. Бироқ ҳали олдиндан учрашувлар кўп ва турнир жадвали бутунлай ўзгариб кетиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шундай экан, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторовга келгуси баҳсларда ҳам омад тилаб қоламиз.
Фикрлар