Қозоғистон футболчиси Словакиядан учралган мағлубиятнинг асосий сабабини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон миллий жамоаси футболчиси Арсен Аширбек Лига миллатлари мусобақасининг иккинчи турида Словакияга қарши сафарда 1:2 ҳисобида қайд этилган мағлубият юзасидан фикр билдирди. 

Словакия — Қозоғистон учрашуви тақдирини 82-дақиқада урилган гол ҳал қилди.

«Энг аввало, майдонда бор кучимиз билан ўйнадик, ўзимизни аямадик. Шунинг ўзи учун ҳам жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Муҳлисларга ҳам миннатдорлик билдираман. 

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб тажриба борасида устун бўлди, деб ўйлайман. Қолгани тақдирга боғлиқ эди. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди, яхши ҳужумлар уюштирдик, гол уриш учун етарлича вазиятлар яратдик, деб ҳисоблайман. 

Энди олдиндаги учрашувларга тайёргарликни давом эттирамиз, Аллоҳ хоҳласа», — деди Арсен Аширбек.

Икки турдан сўнг Қозоғистон терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи поғонада бормоқда. Кейинги ўйин 2 октябрь куни Астанада Молдова жамоасига қарши ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!