Қозоғистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Ўзбекистон мағлубияти сабабини айтди
Қозоғистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Вячеслав Эрбес Sports.kz сайтига берган интервьюсида 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув (1:3) ҳақида фикр билдирди.
— Аслини айтганда, деярли бутун ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси тўпсиз ўйнашга мажбур бўлди, — дея таъкидлади мутахассис. — Жаҳон чемпионатида ўйин даражаси бошқача, бу ерда тажриба катта аҳамиятга эга. Колумбия сўнгги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборгани йўқ, кўп марта гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлган. Шу боисдан ҳам бу сафарги натижа табиий. Жанубий Америка вакиллари рақибни босим остида ушлаб туришди ва охир-оқибат ғалабага эришишди.
Маълумот учун, гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон 23 июнь куни Португалияга қарши майдонга тушади. Колумбия эса шу турда Конго ДР терма жамоасига қарши ўйнайди.

Фикрлар