Қозоғистон чемпионати.
Ads

Мунтазам чемпионатнинг кечаги уик-эндида Тошкентнинг "Ҳумо-2" клуби Павлодарда маҳаллий "Иртиш" жамоасига қарши музга чиқди.

"Астана" муз саройида кечган учрашувда мезбонлар "Ҳумо-2" дарвозасига жавобсиз 6 та шайба киритишди. Шайбаларга Титов, Жильяков, Волков, Гурьев (2 та) ва Путиловлар муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин бўлиб ўтган дастлабки беллашувда Александр Агеев шогирдлари овертаймда киритилган шайба эвазига 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган эди.

Кечаги мағлубият натижасида "Ҳумо-2" ҳисобидаги очколар сони 2 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринга тушиб кетди. Маълумот учун, мунтазам чемпионатда 11 жамоа иштирок этади. 

"Ҳумо-2" ўзининг навбатдаги учрашувини 10 сентябр куни Уст-Каменогорскнинг "Алтай Торпедо"сига қарши ўтказади.

XXVIII Қозоғистон очиқ чемпионати / Мунтазам чемпионати

"Иртиш" (Павлодар) - "Ҳумо-2" (Тошкент) 6:0 (1:0, 3:0, 2:0)

1:0 - Титов (Шетле, Куршук) - 10:56
2:0 - Жиляков (Развадовский, Наместников) - 20:18 ГБ
3:0 - Волков (Самойлов, Путилов) - 31:41
4:0 - Гурьев (Милюков, Гасников) - 31:51
5:0 - Гурьев (Волгин, Айдаш) - 58:36 ГБ
6:0 - Путилов (Титов, Развадовский) - 59:59