Қозоғистон чемпионати. Легионеримиз гол урган, яна бири ассист қилган ўйинда "Ордабаси" ишончли ғалабани қўлга киритди (гол видеоси)

Қозоғистон Премьер лигаси 21-тури доирасидаги "Ордабаси" - "Атирау" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва шиддатли беллашувда шимкентликлар 3 очко эгасига айланди. Баҳс 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якун топди. 

Эътиборли томони шундаки, "Ордабаси" сафида ҳаракат қиладиган легионеримиз Одилбек Абдумажидов баҳсни тўлиқ ўтказди ва битта гол муаллифига айланди. Олимпия терма жамоамиз аъзоси ўйиннинг 90+3-дақиқасида жаримадан узатиб берилган тўпни дарвозага киритиб қўйди. Унга пас берган футболчи бошқа бир легионеримиз Шахбоз Умаров бўлди.

Шу тариқа, Александр Седнёв шогирдлари 21 ўйиндан кейин 32 очко тўплаб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. "Атирау" эса 28 очко билан 8-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!