Қозоғистон чемпионати. Сергеевнинг нархи пастлади, қолган легионерларимизда нима гап?

Дунёга машҳур "Transfermarkt" портали футболчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилишда давом этмоқда.

Бу сафар нашр Қозоғистон Премьер лигаси иштирокчиларидаги пасайиш ва юқорилашларни ҳисоблаб чиқди. Эътиборлиси, Игорь Сергеев ҳамон чемпионатнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Унинг янгиланган нархи - 1,4 миллион еврони ташкил этади.

Шунингдек, "Ордабаси" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Одилбек Абдумажидовнинг нархида ҳам ўсиш кузатилган. Легионеримизнинг нархи 250 мингдан 300 минг еврога ошган. Чимкентликларнинг яна бир вакили Шаҳбоз Умаровда эса ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!