Қозоғистон. Гейнрихнинг жамоаси келгуси мавсум Европа лигаси саралашида ўйнайди

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасига якун ясалди. Сўнгги 33-турда ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп сурадиган “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида “Оқжетпес”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Гейнрих учрашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида заҳирага олинди.

Шавкат Саломов тўп тепадиган “Атирау” клуби эса сафарда “Тобол” билан куч синашиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва 58-дақиқада заҳирага олинди.

Гейнрихнинг жамоаси 58 очко жамғарган ҳолда, мавсумни 3-ўринда якунлаб, ўз тарихида илк бор бронза медалларига эга чиққан бўлса, Саломовнинг “Атирау”си 35 очко билан 8-ўринни эгаллаш билан чекланди.

Қайд этиш жоиз, Премьер-лигада 3-ўринни  қўлга киритган жамоа келгуси мавсумда Европа лигаси саралашида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Тўрнир жадвал қуйидагича кўриниш олди

Қозоғистон Премьер-лигаси. 33-тур

“Тобол” – “Атирау” 2:0

“Ордабаси” – “Оқжетпес” 3:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!