Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги: "Юртимизда жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи кўриб чиқилмаяпти!"
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси биргаликда 2034 йилги жаҳон чемпионатига ариза топширмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга жавобан Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўз муносабатини билдирди.
"Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қозоғистон футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, бу йўналишда ҳар томонлама ишлар олиб бормоқда. Аммо шуни таъкидлаймизки, Қозоғистонда жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, шу сабабли мамлакатимиз чемпионлик учун ариза топширишни режалаштирмаётганини маълум қиламиз”, - дейилади "Zakon.kz" нашрида чиққан хабарда.
Аввалроқ, мутахассис Алишер Никимбаев ҳам бу масалага ўз телеграм каналида қисқача тўхталиб ўтган эди.
"Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза бергани ҳақидаги хабарга келсак, бундан ўттиз йил аввал Тошкент 2000 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун ариза топширганини эслатиб ўтмоқчиман", - дейилади постда.
Фикрлар