Қозоғистон UFC турнирига мезбонлик қилиши мумкин

  • 26 февраль, 2020, 18:41
  • 0
  • MMA

MMA Junkie хабар қилишича, UFC промоушени ёзда Қозоғистонда мусобақа ўтказади.

Мусобақа 13 июнь куни Нур-Султондаги "Астана Арена"сида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, UFC билан иккита қозоғистонлик жангчи шартнома имзолаганди. Булар: Жалгас Жумагулов ва Шавкат Рахмонов. Шу қаторда, М-1 чемпиони Сергей Морозов ҳам UFC билан битим борасида музокаралар олиб бормоқда ва яқин кунлар ичида Морозов ҳам УФC аъзосига айланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!